locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сув спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоамиз таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон терма жамоаси Сингапурдаги жаҳон чемпионатида беллашувларда қатнашади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сув спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоамиз таркиби эълон қилинди
Расм: Gazeta.uz

11 июлдан 3 августгача Сингапурда сув спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бир қатор йўналишларда иштирок этади.

Uzbekistan Aquatics федерацияси маълумотига кўра, терма жамоамиз қуйидаги спортчилар билан жаҳон чемпионатида иштирок этади:

Синхрон сузиш (18–25 июл):
• Соло, техник ва эркин чиқишлар — Сабина Маҳмудова
• Жуфтлик, техник ва эркин чиқишлар — Сабина Маҳмудова ва Зиёда Тошхўжаева

Сувга сакраш (26 июл – 3 август):
• Вячеслав Качанов (1 ва 3 метрли трамплин)
• Игор Мялин (10 метрли платформа)
• Качанов / Мялин (3 метрли трамплин, жуфтлик)

Сузиш (27 июл – 3 август):
• Илья Сибирсев (400, 800 ва 1500 метр, эркин усул)
• Элдорбек Усмонов (50 ва 100 метр, баттерфляй)
• Паризод Абдукаримова (50 ва 100 метр, чалқанча)
• Осийохон Режапова (100 ва 200 метр, эркин усул)

Ўзбекистон спортчиларига жаҳон чемпионатида омад тилаймиз!

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг