Сув полоси. Эркаклар. Малайзияни мағлуб қилдик, аммо..
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Хабарингиз бор, шу кунларда Сингапур давлатида 20 ёшли спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Бугун эркаклар терма жамоамиз ҳам турнирдаги иштирокини якунлади. Мусобақанинг сўнги кунида Ўзбекистон U-20 эркаклар терма жамоаси Малайзия U-20 терма жамоаси билан куч синашди. Қизиқарли кечган учрашувда вакилларимиз 23:6 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсада, ушбу натижа совриндорлар қаторига кириш учун етарли бўлмади. Турнир якунига кўра ёш сув полочиларимиз 5-ўринни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз ушбу чемпионатнинг аёллар ўртасидаги баҳсларида терма жамоамиз бронза медалини қўлга киритган эди.
Иброҳим Жалолов
Редактор