Сув полиси бўйича 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди
Бошқа спорт турлари
31 мар 2025
да
09:33

Бакрадзе Иман
Редактор

Расм: Инстаграмдаги Aquatic.uz саҳифа 20 ёшгача аёллар терма жамоаси
25-30-март кунлари Сингапурда сув полоси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Қозоғистон терма жамоаси билан тўқнаш келди ва 6:12 ҳисобида қозоғистонлик спортчилар фойдасига ҳал бўлди. Барча олти ўйин куни натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси учинчи, Қозоғистон иккинчи ўринни эгаллади, Хитой терма жамоаси чемпионат ғолиби бўлди.
Эркаклар терма жамоаси мусобақани бешинчи ўринда якунлади. Бешинчи ўрин учун баҳсда Ўзбекистон Малайзияга қарши ўйнади ва якуний ҳисоб 23:6 бўлиб, ўзбекистонлик спортчилар фойдасига ҳал бўлди.
Машҳур янгиликлар

Бошқа спорт турлари
Кеча да 13:30

Футбол
Кеча да 13:19

Футбол
Кеча да 13:12
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг