locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сурхондарёда сузиш спорт турини ривожлантиришга қаратилган ишчи ташриф

“Uzbekistan Aquatics” федерацияси делегацияси Сурхондарё вилоятида тажриба алмашди ва мастер-класслар ўтказди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сурхондарёда сузиш спорт турини ривожлантиришга қаратилган ишчи ташриф
Расм: Telegram

Ташриф вилоят филиали раҳбари Абдукарим Аҳмедов билан расмий учрашувдан бошланди. Суҳбат чоғида минтақада сув спорт турларини ривожлантириш истиқболлари, мураббийлар ва спортчилар малакасини оширишга қаратилган семинар ҳамда мастер-классларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Федерация ижрочи директори Шерзод Иноғамов бошчилигидаги делегация Термиздаги Олимпия ва Паралимпия спорт турлари маркази, ихтисослаштирилган сузиш мактаби ва шаҳар спорт мактабини кўздан кечирди.

Ташриф доирасида сув иншоотларининг ҳозирги ҳолати, машғулотлар учун яратилган шарт-шароитлар таҳлил қилинди. Шунингдек, техник хизмат кўрсатиш ва спорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича тавсиялар берилди. Спортчиларнинг мусобақаларга тайёргарлигини мукаммал таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф якунида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси катта мураббийи Дмитрий Швецов ва ижрочи директор Шерзод Иноғамов иштирокида амалий машғулотлар ташкил этилди. Мазкур мастер-классда сузиш техникасини такомиллаштириш, тажриба алмашиш ва замонавий усулларни жорий этишга алоҳида урғу берилди. Ҳудуд мураббийлари учун бундай машғулотлар катта амалий аҳамиятга эга бўлди.

Шуни таъкидлаш керакки, Сурхондарё вилоятида республика миқёсида юқори натижалар кўрсатаётган иқтидорли спортчилар етишиб чиқмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг