locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сурхондарёда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган кураш мусобақаси ғолиблари муносиб тақдирланди

Беллашувнинг бош соврини Damas автомобили мутлоқ вазн ғолиби Муҳаммадкарим Хуррамовга насиб этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сурхондарёда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган кураш мусобақаси ғолиблари муносиб тақдирланди
photo: Kurash Uzbekistan

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, вилоят Спорт бошқармаси ҳамда вилоят кураш федерацияси ҳамкорлигидаги беллашувда эркаклар 4 та вазнда курашган бўлишса, аёллар 1 та вазнда ғолиблик учун ўз маҳоратини намойиш қилишди.

Натижаларга кўра аёллар ўртасидаги баҳсда Шоҳиста Назарова ғолиб бўлган бўлса, эркаклар ўртасида 60 килограммда Бунёд Жабборов, 73 килограммда Жамшид Юлдошев, 90 килограммда Абдулазиз Жўраевга тенг келадигани топилмади.

Мутлоқ вазнда кечган баҳсда Муҳаммадкарим Хуррамов ғолиб бўлди.

Мусобақа якунида ғолибларга вилоят ҳокимлиги томонидан совринлар тантанали равишда топширилди.

Беллашувнинг бош соврини Damas автомобили мутлоқ вазн ғолиби Муҳаммадкарим Хуррамовга насиб этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг