locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сурхондарё вилоятидаги спорт мактабларида ўрганиш ишлари олиб борилди

Умумтаълим мактаблари билан узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сурхондарё вилоятидаги спорт мактабларида ўрганиш ишлари олиб борилди
Фото: Спорт вазирлиги

Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Музфархўжа Раҳматхўжаев Сурхондарё вилоятига хизмат сафари давомида Денов ва Сариосиё туман спорт мактабларида бўлиб, муассасада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Ўрганиш давомида спорт мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш, спорт мактабида олиб борилаётган ўқув-машғулот жараёнлари, спортчиларнинг тайёргарлик даражаси, моддий-техник база ҳолати, мавжуд инфратузилма, спорт иншоотлари ҳамда тиббий хоналар фаолияти, шунингдек Денов дзюдо маҳорат мактаби ҳам атрофлича ўрганилди.

Масъуллар томонидан спорт мактаблари фаолияти самарадорлигини ҳар бир йўналиш бўйича ўрганиш ва иш фаолиятини тўғри ташкил этиш, уларни умумтаълим мактаблари билан узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг