Сурхондарё дзюдочилари яна биринчи — “Uzbekistan Judo Tour” Навоий босқичи якунланди
Навоий шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасининг учинчи босқичи бўлиб ўтди. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар 200 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун 4 та вазн тоифасида куч синашди.
Мусобақада Париж–2024 Олимпиадаси совриндори Алишер Юсупов бошчилигида бир қатор таниқли дзюдочилар ҳам иштирок этди. Ғолиблар қуйидагича шаклланди:
–81 кг: Аҳрор Зиёдуллаев
–90 кг: Отабек Тўрабоев
–100 кг: Жаҳонгир Матраҳимов
+100 кг: Исломбек Равшанқулов
Алишер Юсупов мусобақани бешинчи ўрин билан якунлади.
Жамоавий ҳисобда эса бу гал ҳам Сурхондарё вилояти вакиллари пешқадамликни сақлаб қолишди. Эслатиб ўтамиз, “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасининг навбатдаги босқичи 30 июл куни Андижон вилоятида ўтказилади.