locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сурхон» футзал жамоаси 2025/2026-йилги мавсум Олий лига мусобақасидан четлатилди

2026-йил 14-февралдан 27-февралга қадар истисно тариқасида трансфер ойнасини очиш вазифаси юклатилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Сурхон» футзал жамоаси 2025/2026-йилги мавсум Олий лига мусобақасидан четлатилди
Фото: Ўзбекистон футзали

Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишида мамлакат миллий чемпионатининг 8-тур учрашувларига Термизнинг «Сурхон» жамоаси етиб келмагани масаласи кўриб чиқилди.

Федерация 2025/2026-йилги мавсумда Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан ўтказиладиган футзал мусобақалари Регламентининг 8.6-бандига мувофиқ, «Сурхон» жамоасига 8-тур доирасидаги «Нефтчи» ҳамда «Қизилқум» жамоаларига қарши учрашувларда техник мағлубият ёзилди. Шунингдек, Фарғона ва Навоий вилояти жамоаларига техник ғалаба берилди.

Ижроия қўмита Регламент талабларига риоя этилмагани ҳамда жамоа 8-турда кетма-кет икки учрашувга келмагани сабабли «Сурхон»ни 2025/2026-йилги мавсум Олий лига ва Кубок мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон футзал федерацияси Мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш департаментига Регламентга мувофиқ равишда «Сурхон» жамоаси футболчиларининг Олий ва Биринчи лига клублари билан қўшимча шартнома имзолаши ҳамда футболчи сифатида ишга жойлашиши учун 2026-йил 14-февралдан 27-февралга қадар истисно тариқасида трансфер ойнасини очиш вазифаси юклатилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг