locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сурдолимпия спорт турлари бўйича мутахассислар, спортчи ва мураббийларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Тадбирда Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов, Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси ижрочи директори Анвар Мурсакуловлар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сурдолимпия спорт турлари бўйича мутахассислар, спортчи ва мураббийларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
photo: sport vazirligi

Тадбирда Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов, Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси ижрочи директори Анвар Мурсакуловлар иштирок этди.

Қайд этиш жоизки, спорт ва пара спорт йўналишларида амалга оширилаётган ислоҳотлар орқали Ўзбекистон Карлар, махсус олимпиада ва кўзи ожизлар спорт федерациялари фаолияти бўйича яхлит ягона тизим яратилди.

Хусусан, илгари нодавлат ва нотижорат ташкилот сифатида фаолият юритиб келган Ўзбекистон Карлар спорт федерацияси Ассоциация таркибига аъзо сифатида қабул қилинди. Федерацияга тегишли штат бирликлари ажратилиб, унинг фаолияти давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланди.

Федерация фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Олимпия шаҳарчасидан жой ажратилиб, барча зарур техника жиҳозлари билан таъминланди.

2025 йил 15–26 ноябрь кунлари Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXV ёзги Сурдолимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 33 нафар спортчи билан иштирок этди. Спортчилар томонидан 1 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медаллари қўлга киритилди.

Тақдирлаш маросимида спортчилар, уларнинг мураббийлари ва йил давомида соҳа ривожига ҳисса қўшган мутахассисларга эсдалик совғалари ва пул мукофотлари топширилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг