locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Superbet Chess Classic Romania: Рамешбабу чемпион бўлди, Абдусатторов кучли бешликда

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Superbet Chess Classic Romania: Рамешбабу чемпион бўлди, Абдусатторов кучли бешликда
Расм: Gazeta.uz

Руминиянинг пойтахти Бухарест шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича нуфузли Superbet Chess Classic Romania турнири ўз ниҳоясига етди. Ушбу мусобақа Grand Chess Tour 2025 доирасига кириб, жаҳон шахматининг энг кучли гроссмейстерларини бир майдонда жамлади. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 350 000 долларни ташкил қилди.

Юртимиз шарафини ҳимоя қилган Нодирбек Абдусатторов турнирни 4,5 очко билан кучли бешликда якунлади. У сўнгги — 9-турда америкалик Уэсли Со билан оқ доналарда дуранг ўйнаб, жами 1 ғалаба, 7 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этди. Айтиш жоизки, Абдусатторов турнирдаги ягона мағлубиятини кейинчалик чемпионликни қўлга киритган ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳадан қабул қилиб олган эди.

Турнир ғолиби — Рамешбабу Праггнанандҳа бўлди. У сўнгги турда Левон Аронян билан дуранг ўйнаб, жами 5,5 очко тўплади ва қўшимча кўрсаткичлар ҳисобидан бош совринни қўлга киритди.

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов турнирда юқори рейтингли рақибларга қарши муносиб ўйин кўрсатиб, Grand Chess Tourнинг дастлабки босқичида муваффақиятли қатнашди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг