locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Superbet Chess Classic Romania: Нодирбек Абдусатторов очко жамғаришни давом эттирмоқда

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Superbet Chess Classic Romania: Нодирбек Абдусатторов очко жамғаришни давом эттирмоқда
Расм: Gazeta.uz

Айни пайтда Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида классик шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир — Superbet Chess Classic Romania бўлиб ўтмоқда. Ушбу беллашув Grand Chess Tour 2025 доирасига киради ва мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этади. Турнир ғолиби 100 000 долларлик чекни қўлга киритади.

Дунёнинг етакчи гроссмейстерлари қаторида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун кураш олиб бормоқда. 8 турдан сўнг у 1 ғалаба, 6 дуранг ва 1 мағлубият билан 4 очко жамғарган ҳолда, қўшимча кўрсаткичларга кўра 7-ўриндан 5-поғонага кўтарилди.

Кеча америкалик Уэсли Содан устун келган ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа 5 очко билан пешқадамликни қўлга киритди. Шунингдек, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу ҳам мусобақадаги илк ғалабасини қайд этди — у қора доналарда Левон Аронянни мағлуб этди.

Бугун турнирнинг ҳал қилувчи — 9-тур баҳслари ўтказилади. Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда 3,5 очколи америкалик гроссмейстер Уэсли Сога қарши тўқнаш келади. Агар ҳамюртимиз бу учрашувда ғалаба қозонса, у ҳолда мусобақани кучли учликда якунлаш эҳтимоли жуда юқори.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг