locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Superbet Chess Classic Romania: Нодирбек Абдусатторов — Алиреза Фирузжага қарши ўйинда дуранг қайд этди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Superbet Chess Classic Romania: Нодирбек Абдусатторов — Алиреза Фирузжага қарши ўйинда дуранг қайд этди
Расм: gettyimages.com

2025 йил 15 май куни Бухарест шаҳрида бўлиб ўтган Superbet Chess Classic Romania турнирининг саккизинчи турида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов француз шахматчиси Алиреза Фирузжага қарши қора доналарда ўйнаб, дуранг натижага эришди. Бу натижа билан Абдусатторов 4 очко жамғариб, турнир жадвалида етакчилардан ярим очко орқада қолмоқда. Ҳозирда Фабиано Каруана, Алиреза Фирузжа, Максим Вашье-Лаграв ва Р. Праганнандаҳ 4,5 очкодан тўплаб, пешқадамликни сақлаб туришмоқда.

Турнирнинг тўққизинчи ва сўнгги тури 16 май куни бўлиб ўтади. Унда Нодирбек Абдусатторов АҚШлик гроссмейстер Уэсли Сога қарши оқ доналарда ўйнайди.

Superbet Chess Classic Romania турнири Grand Chess Tour 2025нинг иккинчи босқичи бўлиб, 10 нафар элита гроссмейстерлар иштирокида якка давра тизимида ўтказилмоқда. Турнир ғолиби 100 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофотга эга бўлади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг