locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Superbet Chess Classic: Абдусатторов пешқадамга қарши муваффақиятли ўйин ўтказди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Superbet Chess Classic: Абдусатторов пешқадамга қарши муваффақиятли ўйин ўтказди
Расм: Gazeta.uz

Руминиянинг Бухарест шаҳрида давом этаётган классик шахмат бўйича нуфузли Superbet Chess Classic Romania турнири қизғин паллага кирди. У Grand Chess Tour 2025 доирасидаги дастлабки босқич ҳисобланади. Мусобақа мукофот жамғармаси 350 минг долларни ташкил этиб, ғолиб 100 минг доллар эгасига айланади.

Дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари қаторида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам асосий соврин учун кураш олиб бормоқда. Кеча бўлиб ўтган 6-турда у пешқадамлардан бири — франциялик Максим Ваше-Лагравга қарши қора доналарда дуранг қайд этди ва муҳим очко қўлга киритди.

Абдусатторов ҳозирча ғалаба қайд этмаган — у 5 марта дуранг ўйнаган, бир марта мағлуб бўлган. Айни вақтда 2,5 очко тўплаган гроссмейстеримиз мусобақа жадвалида 9-поғонада бормоқда.

Бугунги 7-турда Нодирбек оқ доналарда Полша вакили Ян-Криштоф Дудага қарши тахтага чиқади. Қизиғи, Дуда ҳам шу пайтгача 2,5 очко тўплаган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг