locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Стол тенниси. Ўзбекистон жамоаси машғулотларни бошлаб юборди

Мазкур мусобақада иштирок этиш учун Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам Озарбайжонга етиб борди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Стол тенниси. Ўзбекистон жамоаси машғулотларни бошлаб юборди
photo: sport vazirligi

Жорий йилнинг 25-сентябр – 9-октябр кунлари Озарбайжоннинг Габала, Гянджа, Гёйгёл, Мингечаур, Шеки, Ханкенди, Евлах шаҳарларида МДҲ давлатлари халқаро спорт ўйинлари ўтказилади.

Мазкур мусобақада иштирок этиш учун Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам Озарбайжонга етиб борди.

МДҲ давлатлари халқаро спорт ўйинлари мусобақалари 26-сентябрдан старт олади. Илк баҳслар стол тенниси бўйича ўтказилади.

Стол тенниси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам ўзларига ажратилган биноларда жойлашиб, эртанги мусобақа учун машғулотларни олиб боришмоқда.

Қайд этиш лозим, мазкур мусобақада 9 та МДҲ давлати ҳамда 15 та таклиф этилган давлатдан 23 та спорт тури бўйича 3 500 нафардан ортиқ спортчилар 246 та жамланма медаллар учун баҳс олиб боради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг