Стол тенниси. Фарғонада ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages
Жорий йилнинг 11-19-апрел кунлари Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати (U11-U19) мусобақаси старт олади.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шахридан 300 нафардан зиёд профессионал ёшлар ҳамда ўсмир йигит-қизлар ўзаро беллашадилар.
Мазкур мусобақа Спорт вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Қайд этиш жоизки 11 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати биринчи марта ўтказилмоқда.
Барча стол теннис ишқибозларини мазкур мусобақада спортчиларни қўллаб қувватлашга таклиф этамиз.
Иброҳим Жалолов
Редактор