Стол тенниси бўйича U-15 ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди
Жорий йилнинг 25–28-сентябр кунлари Урганч шаҳридаги Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида 15 ёшгача бўлган ўсмир ўғил ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Беллашувларда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар маҳоратларини намоён этдилар. Мусобақанинг тақдирлаш маросимида спорт бошқармаси бошлиғи Н.Джуманиязова ҳамда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси Хоразм вилоят бўлими раиси, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо ҳамда эсдалик совғаларини топширдилар.
Мусобақа натижалари:
Қизлар баҳси:
1-ўрин — Андижон вилояти
2-ўрин — Хоразм вилояти
3-ўрин — Жиззах вилояти
3-ўрин — Тошкент вилояти
Ўғил болалар:
1-ўрин — Хоразм вилояти
2-ўрин — Фарғона вилояти
3-ўрин — Тошкент вилояти
3-ўрин — Бухоро вилояти