locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Стол тенниси бўйича U-13 Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди

Беллашувларда ёш спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Стол тенниси бўйича U-13 Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди
Фото: Спорт вазирлиги

Жорий йилнинг 2–7- октябр кунлари Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган Тошкент шаҳар стол тенниси марказида 13 ёшгача бўлган ўсмир ўғил ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Беллашувларда ёш спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси бош котиби Гавҳар Муқаддасова, Учтепа туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва туман солиқ инспекция бошлиғи ғолибларга медаллар ҳамда эсдалик совғалар ва кубогларни топширдилар.

Мусобақа натижалари қуйидагича:

Қизлар баҳси:
1-ўрин — Андижон вилояти
2-ўрин — Тошкент шаҳри
3-ўрин — Тошкент вилояти
3-ўрин — Жиззах вилояти

Ўғил болалар баҳси:
1-ўрин — Тошкент вилояти
2-ўрин — Андижон вилояти
3-ўрин — Самарқанд вилояти
3-ўрин — Тошкент шаҳри

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг