Стенддан отиш бўйича спортчимиз жаҳон рекордини янгилади
Мусобақада терма жамоамиз спортчилари 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Стенддан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қатар пойтахти Доха шаҳрида ташкил этилаётган Осиё чемпионатидаги иштирокини якунлади.
Мусобақада терма жамоамиз спортчилари 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.
Қайд этиш жоиз, трап дастурида ёшлар ўртасида олтин медалга эга чиққан Оҳунжон Абдуқодиров жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди.
Олтин медал:
Оҳунжон Абдуқодиров (трап, ёшлар)
Кумуш медал:
Ярослава Эштаева (трап, ёшлар)
Бронза медал:
Оҳунжон Абдуқодиров, Азамат Қаюмов, Шоҳрух Садиров (трап, ёшлар, жамоавий)
Розикжон Султонмуродов
Журналист