Спортнинг тўсиқлардан сакраш (show jumping) йўналиши бўйича мусобақалар ниҳоясига етди
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Ot sporti Uzbekistan
Ўзбекистон от спорти Осиё майдонида!
2025 йил 22–27 октябрь кунлари Баҳрайн Қироллигининг Манама шаҳрида бўлиб ўтган III Ўсмирлар Осиё ўйинлари доирасида от спортнинг тўсиқлардан сакраш (show jumping) йўналиши бўйича мусобақалар ниҳоясига етди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Шарипов Акбар, ўзининг “Афир” лақабли оти билан 120 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида юксак маҳорат, матонат ва чавандозлик санъатини намоён этди. Кучли рақобат кечган финал босқичида у 4-ўринни эгаллади.
Шунингдек, Валийжонов Бобуржон ва Шокиров Дилшод ҳам ўз чиқишларида барқарор натижалар кўрсатиб, терма жамоамизнинг муваффақиятли иштирокига муносиб ҳисса қўшдилар.
Иброҳим Жалолов
Редактор