locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спортда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича семинар ўтказилди

Ушбу семинарда Тошкент шаҳар спорт бошқармаси ходимлари ҳамда Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари, 14 ёшдан юқори бўлган спортчилар, тренерлар иштирок этдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Спортда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича семинар ўтказилди
Photo: tashcitysport

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 4-мартдаги 27/29-202-сон билан рўйхатга олинган Спортда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида семинар ўтказилди.

Ушбу семинарда Тошкент шаҳар спорт бошқармаси ходимлари ҳамда Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари, 14 ёшдан юқори бўлган спортчилар, тренерлар иштирок этдилар.

Семинарда мутахассислар томонидан спортда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш, бутунжаҳон антидопинг кодексидаги спорт ташкилотларининг роли ва мажбуриятлари, антидопинг қоидабузарликлари, допинг тест топшириш жараёни, спортчи ёки вакилнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мураббий ёки бошқа шахс томонидан содир этиладиган камчиликлар ва хатоликлар бўйича тушунчалар берилди. Семинар сўнгида иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олдилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг