Спортчиларимизнинг жорий йилги халқаро мусобақалардаги иштирокига Руслан Нурудинов старт беради
25-апрелдан бошлаб Самоанинг Апиа шаҳрида оғир атлетика бўйича нуфузли халқаро мусобақа — Universal Weightlifting Cup бўлиб ўтмоқда. Мазкур турнир Осиё минтақасининг етакчи спортчилари учун йилнинг энг муҳум стартлари — Осиё ўйинлари ҳамда Жаҳон чемпионати олдидан муҳим тайёргарлик босқичи сифатида эътироф этилмоқда.
Мусобақанинг энг катта қизиқиш уйғотадиган йўналишларидан бири — -110 кг вазн тоифасидаги баҳслар бўлиб, унда икки йирик атлет — ҳамюртимиз Руслан Нурудинов ва Артём Антропов ўзаро куч синашади. Олимпиада ва жаҳон чемпиони, рекордчи сифатида танилган Нурудинов ҳамда 2024-йилги жаҳон чемпиони Антропов ўртасидаги қарама-қаршилик турнирнинг марказий воқеаларидан бирига айланиши кутилмоқда.
Турнир юқори соврин жамғармаси билан ҳам ажралиб туради. Мукофотлар жамоавий натижалар ҳамда индивидуал кўрсаткичлар асосида тақсимланади.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Руслан Нурудинов мусобақадаги иштирокини 2-май куни бошлайди. Спортчимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз ҳамда Нурудиновдан юқори натижалар кутиб қоламиз.