Спортчиларимиз Милан-Кортина-2026 XIV қишки Паралимпия ўйинларига 2 та йўлланма қўлга киритишди!
Спортчиларимиз тўрт йилликнинг энг муҳим қишки стартида гигант-слалом дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: Para Olimpiyada
Ўзбекистон делегацияси Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтадиган XIV Қишки Паралимпия ўйинларига 2 та йўлланмани қўлга киритди.
Пара тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари — Юлдуз Махмудова ҳамда Фирдавс Худоятов Паралимпия ўйинлари йўлланмаларига сазовор бўлишди.
Спортчиларимиз тўрт йилликнинг энг муҳим қишки стартида гигант-слалом дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.
Маълумот учун, XIV Қишки Паралимпия ўйинлари 2026 йил 6–15 март кунлари Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтади.
Иброҳим Жалолов
Редактор