Спорт вазирлигида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун, 8 июл куни Спорт вазирлигининг 2025 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Анжуманда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, кейинги чоракларга мўлжалланган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти директори Одил Абдураҳмонов, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти, спорт федерация ҳамда ассотсиациялари мутасаддилари иштирок этди.
Анжуман чоғида MOQ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров “Лос-Анжелес-2028” ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликни юқори даражада ташкил этиш бўйича устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.
Шунингдек, MOQ раиси ўринбосари Шерзод Тошматов “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг ҳудудий босқичлари натижалари ҳақида ахборот берди.
Йиғилишда 2025 йилда ўтказилиши режалаштирилган йирик комплекс мусобақаларга миллий терма жамоаларнинг тайёргарлиги, спортчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини мустаҳкамлаш, ҳамда спорт соҳасини рақамлаштириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.