locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спорт вазирлиги ишчи гуруҳи иштирокида семинар ўтказилди

Масъулларга зарур топшириқ ва тавсиялар берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Спорт вазирлиги ишчи гуруҳи иштирокида семинар ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Айни кунларда Спорт вазирлиги ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.

Пастдарғом тумани ҳокимлигида оммавий спорт билан шуғулланувчилар қамровини кенгайтириш ҳамда спорт натижадорлигини оширишга қаратилган семинар ташкил этилди.

Тадбирда Спорт вазирлиги Оммавий спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Шерзод Олимов ҳамда ҳоким ўринбосари Сирож Ҳамроев, ҳудуддаги спорт таълим муассасалари раҳбарлари, ёшлар етакчилари ҳамда соҳа мутахассислари қатнашди.

Семинар давомида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида селекционер-тренерлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш, оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш тартиби, “ERP Sport” ягона электрон бошқарув тизими орқали ёшларни рўйхатга олиш жараёнларини такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, ушбу йўналишда масъулларга зарур топшириқ ва тавсиялар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг