Спорт вазири ёшлар билан учрашув ўтказди
Адҳам Икрамов ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
Бугун, 21 июн куни Спорт вазири Адҳам Икрамов иштирокида унга бириктирилган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида вазир ёшлар билан бирма-бир самимий мулоқот олиб борди. Ёшлар ўз таклиф ва истакларини, шунингдек, дуч келаётган муаммоларини баён қилишди. Адҳам Икрамов мазкур масалаларни диққат билан тинглаб, уларни ҳал этиш бўйича масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берди.
Шунингдек, тадбир сўнгида ёшларга Спорт вазирининг эсдалик совғалари топширилди.
Бакрадзе Иман
Редактор