Спорт вазири томонидан тақдимотлар ва амалга оширилган ишлар бўйича муносабат билдирди
Келгуси йилда мазкур мусобақани ўтказиш жараёнларини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Спорт вазири Адҳам Икрамов 2026-йилда "Президент олимпияси" спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан тақдимот билан танишди.
Тақдимот давомида 2025-йилда ўтказилган "Президент олимпияси"да эришилган натижалар, ҳакамлар фаолияти, медаллар ва ташкилотчилик жиҳатлари таҳлил қилиниб, келгуси йилда мазкур мусобақани ўтказиш жараёнларини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, келгуси йилдан мусобақа кўламини кенгайтирган ҳолда 24 та спорт тури бўйича баҳсларни жорий этиш, “Тошкент-2029” ёшлар ўртасида Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди
Спорт вазири томонидан тақдимотлар ва амалга оширилган ишлар бўйича муносабат билдирилиб, зарур ўзгартишлар юзасидан тавсиялар берилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист