locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спорт вазири ўринбосари Сирдарёда спорт мактаблари билан ҳам танишди

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар бўйича топшириқлар белгиланиб берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Спорт вазири ўринбосари Сирдарёда спорт мактаблари билан ҳам танишди
Фото: Спорт вазирлиги

Спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов Сирдарё вилоятида бўлиб турибди.

Бугун хизмат сафари давомида Янгиер шаҳар спорт мактаби "Сузиш ҳавзаси"да олиб борилаётган таъмирлаш ишлари, янги "Академик эшкак эшиш" базаси ва қурилиш ишлари билан танишди.

Шундан сўнг янгидан фойдаланишга топширилган вилоят Футбол академияси спорт иншоотлари ва у ерда ёш футболчиларга яратиб берилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Шунингдек, вазир ўринбосари куннинг иккинчи ярмида Ховос тумани 1-сонли спорт мактаби ҳамда Мирзаобод тумани спорт мактаби фаолияти билан ҳам танишди.

Ўрганиш якунида вилоят спорт бошқармаси ва спорт мактаблари раҳбарларига ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар бўйича топшириқлар белгиланиб берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг