Спорт вазири ўринбосари Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги қурилиш жараёнларини кўздан кечирди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Olympic.uz
Спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида олиб борилаётган қурилиш жараёнларини кўздан кечирди.
Ташриф давомида Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳудудида бунёд этилаётган спорт иншоотлари ҳамда бажарилаётган ишлар сифати ўрганилди.
Шунингдек, вазир ўринбосари томонидан қурилиш жараёнида замонавий стандартлар ва спортчилар учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди ва масъулларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Мазкур марказ келгусида олимпия ва паралимпия спортчиларини юқори савияда тайёрлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Насрулло Каримов
Журналист