locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спорт вазири Халқаро Шахмат федерацияси раиси билан учрашди

3-FIDE шахмат олимпиадасига пухта тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Спорт вазири Халқаро Шахмат федерацияси раиси билан учрашди
Фото: Спорт вазирлиги

Спорт вазири Адҳам Икрамов Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) бошқаруви раиси ўринбосари Дана Рейзниеце-Озола бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда жорий йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва имконияти чекланган шахматчилар ўртасида 3-FIDE шахмат олимпиадасига пухта тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.

Дастлаб, FIDE бошқаруви раиси ўринбосари Дана Рейзниеце-Озола Самарқанд вилоятига амалга оширган ташрифи давомида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва имконияти чекланган шахматчилар ўртасида 3-FIDE шахмат олимпиадасини ўтказиш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтди.

Ўз навбатида, мутахассислар мусобақа ўтказиладиган жойни, инфратузилмани ва ташкилотчилар билан тайёргарлик жараёнлари, меҳмонхоналар, транспорт ва бошқа муҳим жиҳатларни муҳокама қилишди.

Учрашувда нуфузли мусобақани юқори савияда ўтказиш, ҳар бир йўналиш бўйича ишларини самарали ташкил этиш ҳамда камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг