locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спорт вазири Бутунжаҳон Пара Атлетика ташкилоти раҳбарияти билан учрашди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов Бутунжаҳон Пара Атлетика ташкилоти раҳбари Фитсжералд Пол Уильям ва бош менежер Мартин Чорли билан учрашув ўтказди. Унда, шунингдек, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев ҳам иштирок этди.

Мулоқот давомида вазир мамлакатимизда пара спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонавий спорт иншоотлари ҳамда спортчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, ўзбекистонлик пара атлетларнинг салоҳияти ва ютуқлари алоҳида таъкидланди.

Учрашувда пара спортни янада ривожлантириш, халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш ҳамда тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг