Спорт вазири Баҳрайн-2025 III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этаётган спортчиларимиз билан учрашди
ММА бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жами 8 нафар атлет билан иштирок этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Баҳрайндаги делегациямиз аъзолари билан учрашувни давом эттираётган Спорт вазири Адҳам Икрамов мусобақаларда ўз иштирокини бошлаган ММА бўйича спортчиаримиз билан мулоқот қилди.
Учрашувда Спорт вазири терма жамоамиз аъзолари билан тайёргарлик жараёнлари, уларга яратилган зарур шароитлар юзасидан суҳбатлашиб, олдинда турган баҳсларда спортчиларимизга муваффақият тилади.
Баҳрайн-2025 III Осиё ёшлар ўйинларида ММА бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жами 8 нафар атлет билан иштирок этмоқда.
ММА бўйича бугунги баҳсларда терма жамоамиз аъзолари Абдисалам Генжебаев (80кг), Аваз Анваров (50 кг), Иброҳимжон Ботиров (55кг), Камронбек Қодиров (65кг), Абдулборий Абдуғофуров (70кг) баҳсларга киришишади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист