Спорт вазири Адҳам Икрамов Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш ишларини кўздан кечирди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Sport vazirligi
Бугун Спорт вазири Адҳам Икромов Олимпия шаҳарчаси ҳудудида барпо этилаётган Паралимпия спорт турларига мўлжалланган миллий терма жамоалар маркази, Давлат спорт тиббиёти ва илмий амалий маркази ҳамда сув ҳавзаси иншоотларнинг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
Шунингдек, ўрганиш давомида мазкур иншоотларнинг спортчилар учун қулай тарзда бунёд этилиши ҳамда унинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш, қурилиш жараёнларини ўз вақтида ва сифатли тарзда якунлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист