locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спорт соҳасида халқаро ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда

Ўзбекистон ва Россия спорт вазирлари ўртасида учрашув ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Спорт соҳасида халқаро ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда
Фото: Спорт вазирлиги

Спорт вазири Адҳам Икрамов Россия Федерацияси Спорт вазири биринчи ўринбосари Одес Байсултанов бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида икки давлат ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Россия Федерацияси Бошқирдистон Республикасида ўтказилиши режалаштирилаётган йирик спорт тадбирлари юзасидан фикр алмашилди. Мазкур масала юзасидан тадбирда иштирок этган Бошқирдистон Республикаси Ҳукумати Бош вазир ўринбосари – Спорт вазири Руслан Хабибов ҳам маълумот берди.

Учрашувда Адҳам Икрамов томонидан Ўзбекистонда спорт соҳасида эришилган ютуқлар, соҳани рақамлаштириш борасида эришилган натижалар ҳамда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўз навбатида Россия Давлат Думаси депутати Рима Баталова Ўзбекистон спортида эришилган ютуқлардан завқланганлигини алоҳида таъкидлади.

Ташриф доирасида меҳмонлар Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси билан яқиндан танишиб, спорт инфратузилмаси, замонавий мажмуалар ва яратилган шароитларга юқори баҳо бердилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг