locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спорт соҳасида 2025 йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди

Нуфузли мусобақаларга иқтидорли ёшларни тайёрлаш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги алоҳида таъкидланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Спорт соҳасида 2025 йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
Спорт соҳасида 2025 йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди

Тақдирлаш тадбирларидан сўнг вилоят раҳбари бошчилигида спорт соҳасида 2025-йилда амалга оширилган ишлар юзасидан танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда бир қатор спорт мактабларида ишлар тўғри йўлга қўйилмаганлиги, жумладан олимпия спорт турлари бўйича селекция ишлари, машғулотлар, терма жамоаларга спортчиларни етказиб бериш, нуфузли мусобақаларга иқтидорли ёшларни тайёрлаш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, яқиндагина бўлиб ўтган "Президент олимпидаси" мусобақаларида фақатгина енгил атлетика, спорт курашлари ва таэквондо WT турлари бўйича юқори ўринлар қўлга киритилганлиги, аксинча бадиий гимнастика, стол тенниси, бокс, дзюдо каби спорт турлари бўйича эришилган натижалар мутлақо қониқарсиз эканлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида тегишли масъулларга ҳар бир спорт мактаблари, тренерлар ва спорт турлари кесимида ишларни қайтадан кўриб чиқиш, тренерларни муаммо ва таклифларини ўрганиш, жойларда машғулотлар сифатини ошириш, орқада қолаётган спорт турларини ривожлантириш, селекция тизимини тубдан ўзгартириш бўйича вазифа ва топшириқлар белгиланиб берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг