Спорт мактаблари фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди
Спорт вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июлдаги 407-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган вазирликнинг тегишли буйруғи лойиҳаси мазмуни ва асосий йўналишларига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Тақдимот Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Музфархўжа Раҳматхўжаев томонидан ўтказилиб, унда мазкур буйруқда белгиланаётган асосий вазифалар, спорт мактаблари фаолиятини такомиллаштириш, спортчиларни саралаш ва тайёрлаш, тренерлар фаолиятини рағбатлантириш ҳамда тизимни рақамлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.
Тақдимот лойиҳаси муҳокамасида Спорт вазирлигининг тегишли соҳавий бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирок этиб, буйруқ лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан фикр ва таклифларини билдиради.
Муҳокама якунида 407-сон қарор ижросини самарали таъминлаш ва амалиётга жорий этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.