Спорт курашлари бўйича U15 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати якунланди
Эртадан U20 ёш тоифасидаги баҳслар бошланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic uz
Таиланднинг Паттайя шаҳрида спорт курашлари бўйича U15 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди.
Ўтказилган эркин кураш баҳсларида юртдошларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Олтин медаль:
-38 кг: Отабек Тўхтамуродов
Кумуш медаль:
-41 кг: Асомиддин Бадриддинов
-62 кг: Исмоилжон Назиржонов
Бронза медаль:
-57 кг: Озодбек Абдувоитов
-68 кг: Беҳруз Давронов
Бугун мусобақада дам олиш куни. Эртадан U20 ёш тоифасидаги баҳслар бошланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист