locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спорт федерациялари билан устувор режалар кўриб чиқилди

Шунингдек, федерацияларнинг Олимпия шаҳарчасидаги жойлашуви масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Спорт федерациялари билан устувор режалар кўриб чиқилди
Фото: Olympic.uz

Бугун Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти спорт федерациялари ҳамда ассоциацияларнинг масъуллари билан истиқболли режалар юзасидан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон делегациясининг шу кунларда Озарбайжонда ташкил этилаётган III МДҲ ўйинларидаги иштироки танқидий таҳлил қилинди.

Шунингдек, Баҳрайн-2025 III Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарлик ва федерацияларнинг Олимпия шаҳарчасидаги жойлашуви масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишда спортчиларни Баҳрайнда бўладиган мусобақага ҳар томонлама пухта тайёрлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Шу билан бирга, делегация таркиби ва терма жамоаларнинг Манамага сафар режалари қайта кўриб чиқилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг