locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Соғлом тан – сифатли таълим: Навоийда устозлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Соғлом тан – сифатли таълим: Навоийда устозлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди
Расм: Gazeta.uz

Навоий вилоятида педагог ходимлар ўртасида “Соғлом тан – сифатли таълим” шиори остида спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Ушбу тадбир “Беш муҳим ташаббус Олимпиадаси” доирасида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши, вилоят мактабгача ва умумий таълим ҳамда спорт бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Президентнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган 67-мақсад — аҳолини жисмоний фаолликка жалб этишни таъминлашда ана шундай мусобақалар муҳим ўрин тутади.

Тадбирда мини-футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича беллашувлар ўтказилди. Вилоят босқичида туман ва шаҳарларда сараланган 400 нафарга яқин устоз-ўқитувчи қатнашди. Очилиш маросимида сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда спорт ва соғлом турмуш тарзига қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталиб, “Соғлом инсон — соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати доирасидаги ислоҳотларни алоҳида таъкидлашди.

Мусобақалар юқори кайфият ва кучли рақобат руҳида ўтди. Бир қатор йўналишларда Хатирчи тумани жамоаси етакчилик қилди. Улар мини-футбол, аёллар волейболи, шахмат (Ёкутхон Бобонорова), шашка бўйича эркаклар (Алишер Дониёров) ва аёллар ўртасида (Азиза Юсупова) ғолиб чиқишди.

Эркаклар волейболида Қизилтепа тумани жамоаси, стол теннисида эса Кармонин (Достон Мухаммадиев) ва Навбаҳор туманлари (Дилноза Рўзиқулова) вакиллари ғалаба қозонди. Эркаклар ўртасидаги шахмат баҳсида эса Навбаҳорлик Шухрат Ахтамов биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва спорт формалари билан тақдирланди. Умумий ҳисобда энг кўп очко тўплаган Хатирчи тумани жамоаси Касаба уюшмалари Кубоги ва 30 миллион сўмлик пул мукофотига сазовор бўлди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг