Соғлом ҳаёт сари бир қадам: институтда спорт синовлари ўтказилди
Шаҳрисабз давлат педагогика институтида талабалар ўртасида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда талабалар ўзларининг жисмоний салоҳияти, бардошлилиги ва чаққонлигини намоён этишди.
Синов дастурига турли жисмоний машқлар – масофага югуриш (узоқ ва қисқа), турган жойдан узунликка сакраш, гимнастика ўриндигида олдинга эгилиш (тиззаларни букмасдан), ҳамда турникда тортилиш каби элементлар киритилган бўлиб, ҳар бир иштирокчи белгиланган нормативлар асосида баҳоланди.
Ушбу спорт синовлари талабалар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, ирода ва матонатни мустаҳкамлаш, шунингдек, спортга бўлган қизиқишни оширишда муҳим аҳамият касб этади. Шу орқали институтда соғлом авлодни шакллантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар янада самарали бўлмоқда.