Соҳил волейболи. Талабалар ўртасидаги мусобақа якунланди
Соҳил волейболи. Талабалар ўртасидаги мусобақа якунланди
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги Халқаро Инновацион Университети мезбонлигида спортнинг соҳил волейболи тури бўйича Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган мусобақа ўз ниҳоясига етди
Бир неча кун давомида қум майдонида кечган баҳсларда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган талаба-ёшлар ғолиблик учун муросасиз кураш олиб бордилар.
Мусобақа давомида жамоалар юқори спорт маҳорати, жамоавий ҳамжиҳатлик ва ғалабага бўлган қатъиятини намойиш этдилар.
Якуний баҳсларда энг кучли жамоалар аниқланиб, ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди
Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Волейбол федерацияси раиси ўринбосари Қодирали Мамадалиев иштирок этиб, спортчиларга диплом ва совринларни топширди.
Барча иштирокчилар, ғолиб ва совриндорлар, мураббийлар ҳамда мусобақа ташкилотчиларини муборакбод этамиз.
Талабалар ўртасидаги бундай мусобақалар соҳил волейболини оммалаштириш, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш ва иқтидорли спортчиларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этади.