locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Соҳил волейболи. Барчаси Филиппиндан бошланади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Соҳил волейболи. Барчаси Филиппиндан бошланади
PHOTO: Google

Соҳил волейболи бўйича Осиё ва Олимпия ўйинлари сари илк қадамлар Филиппин давлатидан бошланади.

Гап шундаки, 2 апрелдан Филиппинннинг Нували шаҳрида соҳил волейболи бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида “AVC BEACH TOUR” 2-очиқ халқаро турнири старт олади. Ушбу мусобақа Осиё ва Олимпия ўйинлари йўлидаги муҳум очколарни жамғариш имкониятини тақдим этади.

Аёллар баҳсида йигирмата давлат вакиллари қаторида ҳамюртларимиз Зарнигора Асқарова/Нозимахон Жамолова жуфтлиги ғолиблик учун кураш олиб борса, эркаклар ўртасидаги баҳсларда Дилшодбек Толибоев/Азамат Даулибоев ҳамда Ғолибжон Мустафоев/Нодиржон Алексеевлар ўз омадларини синаб кўришади.

Халқаро турнир 5 апрелга қадар давом этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг