locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Соҳил волейболчиларимиз \"AVC BEACH TOUR\"ни мағлубият билан бошлади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Соҳил волейболчиларимиз "AVC BEACH TOUR"ни мағлубият билан бошлади
PHOTO: Telegram

Филиппиннинг Нували шаҳри соҳил волейболи бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги "AVC BEACH TOUR" турнирига мезбонлик қилаётгани ҳақида хабар бергандик.

24 та эркаклар ва 20 та аёллар жамоалари қатнашаётган нуфузли мусобақада илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари биринчи кунги ўйинларда рақибларига имкониятни бой берди.
Зарнигора Асқарова/ Нозимахон Жамолова жуфтлиги дастлабки ўйинда япониялик Асами Шиба/Рейка Муракамига ютқазиб қўйишди.

Терма жамоамиз аъзолари Дилшодбек Толибоев/Азамат Даулибоевнинг мазкур халқаро турнирнинг ўтган йилги ғолиби эронлик Алиреза Агаджанигхасаб/Аббас Пурасгари билан рўбарў келди. Учрашувда тажриба ўз сўзини айтди. Эронлик волейболчилар муваффақиятга эришди.

Индонезиялик Жеймс Буйтраго/Ранселя Варги билан куч синашган ҳамюртларимиз Ғолибжон Мустафоев/Нодиржон Алексеев баҳсида Индонезия жамоасига омад кулиб боқди.

Мусобақалар 5 апрелга қадар давом этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг