locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Соҳил футболи терма жамоаси йиғинни бошлади

24-июн куни кечки пайт старт олган йиғин 30-июнга қадар давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Соҳил футболи терма жамоаси йиғинни бошлади
Фото: Ўзбекистон футзали

Терма жамоалар марказида соҳил футболи бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини бошланди.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Аҳаджон Юсупов мазкур йиғинга 17 нафар футболчини жалб этди. Уларнинг 3 нафари дарвозабон, 14 нафари эса майдон ўйинчиларидир.

24-июн куни кечки пайт старт олган йиғин 30-июнга қадар давом этади. Машғулотларнинг дастлабки икки кунида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш ва функционал тайёргарлигини яхшилашга асосий эътиборни қаратмоқда. Шу сабабли бу даврда тўп билан ишлаш машқлари кунига бир маҳалдан олиб борилади.

Йиғиннинг учинчи кунидан бошлаб юкламалар оширилади. Номзодлар ҳар куни икки маҳалдан ўтказиладиган интенсив машғулотларда иштирок этиб, бўлажак мусобақаларга пухта ҳозирлик кўришади

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг