locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Соҳил футболи бўйича Осиё Кубоги мусобақасига қуръа ташланди.

Қуръага кўра, 12 та жамоа уч гуруҳга бўлинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Соҳил футболи бўйича Осиё Кубоги мусобақасига қуръа ташланди.
Фото: Ўзбекистон футзали

Бугун Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК қароргоҳида соҳил футболи бўйича Осиё Кубоги мусобақасига қуръа ташланди.

Қуръага кўра, 12 та жамоа уч гуруҳга бўлинди.

"А" гуруҳида мезбон Таиланд мусобақанинг уч карра ғолиби Япония, 2006 йилги чемпион Баҳрайн ҳамда Ироқ билан кураш олиб боради.

Рекорд даражадаги бешинчи совринни мақсад қилган Эрон "Б" гуруҳидан жой олди ва у ерда Ливан, Ветнам ҳамда Афғонистон билан тўқнаш келади.

"C" гуруҳида эса Ўзбекистон 2015 йилги чемпион Ўмон, икки карра ғолиб Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони ўзаро куч синашади.

Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган энг яхши иккита жамоа чорак финалга йўл олади.

ХИИ Осиё чемпионати 2026- йилнинг 18–28 ноябр кунлари Пхангнга провинcиясида бўлиб ўтади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг