locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Софиядаги жаҳон чемпионатида ҳал қилувчи кун

Ўзбекистонлик ўсмир дзюдочилар медаллар учун татамига чиқишмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Софиядаги жаҳон чемпионатида ҳал қилувчи кун
Расм: Olympic.uz

Бугун, 30 август куни Болгария пойтахти Софияда кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати яккакураш беллашувларининг сўнгги куни бўлиб ўтмоқда. Кун якунида яна тўртта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Ўзбекистон терма жамоасининг оғир вазнли тўрт дзюдочиси медаллар ҳамда қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқади. Саралаш баҳслари Тошкент вақти билан соат 12:30 да старт олади.

🇺🇿 Ўсмир дзюдочиларимизнинг илк рақиблари:
• +70 кг: Зарина Бобоназарова — Мария Черкелиева (Болгария)
• +70 кг: Умида Ниғматова — Астан Сако (Франция)
• –90 кг: Мусурмонқул Аҳроров — Маюс Петраускас (Литва)
• +90 кг: Алибек Дурдиев — Абел Секерес (Венгрия)

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг