locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Собиқ UFC жангчиси Амазонка дарёсида чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

45 ёшли бразилиялик собиқ UFC жангчиси Жеронимо дос Сантос Амазонка дарёсининг энг йирик чап irmoғи бўлган Рио-Негро дарёсида чўмилиш вақтида бедарак йўқолди. Бу ҳақда Lance нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Жеронимо маҳаллий вақт билан соат 10:00 да сувга тушган ва шундан сўнг қайта сув юзасига чиқмаган. Куннинг иккинчи ярмидаёқ қидирув-қутқарув ишлари бошланган.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг таъкидлашича, ҳодиса дарёнинг хавфли ҳудудида содир бўлган. Ушбу жойда қумли сойлик остида кескин чуқурлик ва кучли оқим мавжуд.

Терговнинг дастлабки тахминига кўра, Жеронимо айнан шу чуқурликка тушиб кетган ва кучли оқим уни дарё бўйлаб олиб кетган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг