locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Собиқ UFC чемпиони: «Макгрегор пул учун емас, ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун қайтди»

Крузнинг фикрича, Макгрегорнинг қайтиши молиявий манфаат билан боғлиқ емас.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

UFC собиқ чемпиони Доминик Круз Конор Макгрегорнинг октагонга қайтиши ҳақида фикр билдириб, ирландиялик жангчи учун бу қарор пул ёки шон-шуҳратдан ҳам муҳимроқ бўлганини айтди.

Крузнинг фикрича, Макгрегорнинг қайтиши молиявий манфаат билан боғлиқ емас.

«Менимча, Конор пул учун емас, ўзини ва ҳаёт тарзини сақлаб қолиш учун қайтди. Унга яна мақсад керак эди. Жанг қилиш унинг кимлигини эсга солиб туради», — деди собиқ UFC чемпиони.

Унинг таъкидлашича, узоқ муддат спортдан узоқда қолиш ва машҳур ҳаёт тарзи Макгрегорга салбий таъсир қилган. Шу сабабли октагонга қайтиш у учун нафақат спорт, балки шахсий ҳаётидаги муҳим бурилиш бўлиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор UFC 329 турнирида беш йиллик танаффусдан сўнг октагонга қайтди. Бироқ унинг Макс Холлоуейга қарши жанги атиги 69 сония давом этди — ирландиялик жангчи тиззасидан оғир жароҳат олиб, баҳсни давом эттира олмади. Кейинчалик Макгрегор операция қилинганини ва яна қайтишни мақсад қилганини маълум қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг