Snow Polo World Cup — дунёда ягона қор устида ўтказиладиган “high goal” тоифасидаги поло турнири якунланди
Швейцарияда 25-январь куни Snow Polo World Cup — дунёда ягона қор устида ўтказиладиган “high goal” тоифасидаги поло турнири якунланди.
Нуфузли мусобақа 23–25-январь кунлари Швейцариянинг Санкт-Мориц шаҳрида, музлаб қолган кўл устида бўлиб ўтди. Уч кун давомида олти жамоа, таркибида 11 та давлат вакиллари бўлган чавандозлар асосий соврин учун баҳс олиб бориб, юқори спорт маҳорат ва томошабоп ўйин намойиш этдилар.
Snow Polo World Cup 1985-йилдан буён ўтказиб келинади. Ушбу мусобақа 41 йилдан бери анъана тарзида ўтказиб келинмоқда ва бу мусобақанинг узоқ тарихини тасдиқлайди. Бу эса турнирнинг жаҳон полоси тарихидаги энг ноёб ва нуфузли мусобақалардан бири эканини яна бир бор тасдиқлади.
Швейцария поло федерацияси президенти таклифига биноан Осиё федерацияси вице-президенти Баҳромжон Ғозиев мусобақада фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. Унинг ташрифи Осиё ва Европа федерациялари ўртасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилди.
Санкт-Морицдаги мусобақа анъанавий равишда дунёнинг етакчи спортчилари ва федерациялар вакилларини жамлаб, спорт рақобати, ҳурмат ва дўстлик муҳитини яратади. Баҳромжон Ғозиевнинг ушбу турнирга ташрифи Осиё федерациясининг халқаро нуфузини оширишга қаратилган муҳим вакиллик ва дипломатик қадам сифатида баҳоланди.
25-январь куни якунланган Snow Polo World Cup жаҳон миқёсида полони оммалаштиришдаги ўзининг муҳим ва бетакрор ўрнини яна бир бор намоён этди.