Ўсмирларимиз Вьетнамдаги Осиё чемпионатини кумуш ва бронза медаллари билан якунлади
Вьетнамда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги куни U17 ёш тоифасида эркин кураш баҳслари ўтказилди. Ўзбекистон терма жамоаси бу беллашувларда 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Кумуш медал соҳиблари:
• 51 кг: Улуғбек Рашидов
• 55 кг: Абдумалик Жалолиддинов
Бронза медал соҳиблари:
• 45 кг: Миржалол Мукаммилов
• 48 кг: Шаҳобиддин Нурманов
• 60 кг: Фахриддин Насриддинов
Умуман, терма жамоамиз мазкур ёш тоифасидаги баҳсларда 1 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалига эга чиқиб, умумжамоа баҳосида учинчи ўринни қўлга киритди.
Чемпионат доирасида барча йўналишлардаги иштирокчиларимиз жами 5 та олтин, 7 та кумуш ва 12 та бронза медалини қўлга киритди. Бу эса ёшлар ўртасидаги ишончли ўсиш ва юқори салоҳиятдан дарак беради.