Ўсмирларимиз 18 та медал билан Осиё чемпионатида биринчи бўлишди!
Қитъа биринчилигига йўл олган 20 дзюдочимиздан 18 нафари якунда шоҳсукага кўтарилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Judo Uzbekistan
Индонезиянинг Жакарта шаҳри мезбонлик қилган кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунга етди.
Икки кунлик беллашувларда ўсмир дзюдочиларимиз тарихий натижа қайд этишди. Терма жамоамиз 7 та олтин, 3 та кумуш, 8 та бронза, умумий 18 та медал билан 21 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Корея Республикаси ҳисобида 3, қўшни Қозоғистонда эса 2 та олтин медал бўлди. Катта тафовут билан Осиё чемпионатида тенгсиз бўлдик.
Энг асосийси, қитъа биринчилигига йўл олган 20 дзюдочимиздан 18 нафари якунда шоҳсукага кўтарилди. Бу дзюдочиларимизнинг Осиё дзюдосидаги мавқеидан дарак бермоқда.